Кейн "Тоттенхэм"нинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди
“Тоттенхэм” клуби форварди Харри Кейн тўпиғидан олган жароҳатидан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки Кейн АПЛнинг 22-турида “Манчестер Юнайтед”га (1:0) қарши баҳсда жароҳат олган эди. Шундан сўнг шифокорлар уни тахминан 1,5 ой майдонга тушолмаслигини айтган эди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 25 ёшли англиялик футболчи жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган.
Маълумот учун, Кейн жорий мавсум АПЛда 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14та гол уришга эришди.
Фикрлар