Кейн учун яна бир даъвогар пайдо бўлди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби форварди Харри Кейн фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.

Calciomercato тарқатган хабарга кўра 24 ёшли англиялик футболчига Мюнхеннинг "Бавария" клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Таъкидлаш керакки, Кейннинг тахминий трансфер нархи 150 млн еврони ташкил этади. Бироқ, немис гранди ушбу суммани имкон қажар камайтиришга ҳаракат қилиб кўради.

Эслатиб ўтамиз, Кейн яқиндагина якунланган ЖЧ-2018 мусобақасида 6та гол уриб, турнир тўпурарига насиб этадиган “Олтин бутса”ни қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!