Килиан Мбаппе Жаҳон чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси деб топилди
Хабарингиз бор бундан бироз аввал Москвадаги “Лужники” стадионида футбол бўйича XXI жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда Франция Хорватияни 4:2 ҳисобида таслим этиб ўз тарихидаги иккинчи чемпонликни қўлга киритди.
Ўйиндан сўнг мусобақада 4та тўп киритиб, Франция терма жамоаси сафида Антуан Гризманн билан биргаликда тўпурар бўлган 19 ёшли ҳужумчи Килиан Мбаппе ФИФА томонидан ушбу мундиалнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.
Таъкидлаш керакки, Мбаппе жаҳон чемпионатлари финаллари тарихида гол киритган Пеледан кейинги энг ёш футболчи бўлди.
Фикрлар