Колумбия терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Колумбия терма жамоаси бош мураббийи Хосе Пекерман ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Fox Sports хабар тарқатмоқда.

Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида эълон қилинди. Маълумотларга кўра Пекерман тез орада Аргентина терма жамоаси бошқарувини ўз қўлига олади.

Эслатиб ўтамиз, Пекерман бошчилигидаги Колумбия жорий ёз Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018нинг 1/8 финалига қадар етиб борган ва ушбу босқичда Англияга имкониятни бой бериб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!