Конте "Челси"ни тарк этганидан сўнг нималар деди?

Лондоннинг "Челси" клуби собиқ бош мураббийи Антонио Конте жамоа билан хайрлашди.

- Биринчи навбатда "Челси"даги дўстдаримга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман, улар билан бир куч бўлиб кетма-кет икки мавсум Чемпионатда ва Англия кубоги соҳибига айландик.

Жамоада тўп тепган ҳар бир футболчидан мамнунман. Жамоа аъзоларининг меҳнат севарлиги ва қобиляти бундай натижаларга эришишимизда бизга катта ёрдам берди.  Улар билан бир жамоада фаолият олиб бориш мен учун шараф эди.

Мураббийлар штабига ҳам катта раҳмат. Штабнинг қўллаб-қувватлаши ҳамда садоқати туфайли биз бундай чўққиларга кўтарилдик.

Англия, Лондонда хаёт кечирганимдан бағоят хурсандман. "Челси" мухлислари мен ва оиламга жуда илиқ муносабат билдиришган бу учун уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Умид қиламанки, "Челси" кейинги мавсумда ҳам ўз олдига қўйган мақсадларни аъло даражада бажаришади. Икки йил давомида менда ажойиб таъсуротлар йиғилди ва буларни мен ўзим билан бошқа клубга олиб кетаман, - дея Контенинг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!