Кореялик футболчилар Қорақалпоғистон вакилларига қарши тўп суради
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида “Оролбўйи ҳудудларида экологик муҳитни яхшилаш масалалари ва бу жараёнда корейс диаспорасининг роли” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтмоқда.
Мазкур форумда БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун бошчилигидаги Жанубий Корея делегацияси вакиллари иштирок этишмоқда. Форум доирасида Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги “Chung-Ang university high school” футбол жамоаси билан Қорақалпоғистон Республикасининг U-19 ёшгача бўлган терма жамоаси бугун “Турон” марказий ўйингоҳида соат 14:00да ўртоқлик учрашувини ўтказади.
“Chung-Ang university high school” жамоаси 28 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Миллий” ўйингоҳида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 17 ёшгача бўлган ўсмирлар жамоаси билан куч синашишади ва шундан сўнг 29 ноябрь куни чартер йўналиш орқали ўз ватанларига қайтиб кетишади.
Фикрлар