Ковачич "Реал"дан ўзини қўйиб юборишларини сўрамоқда

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Матео Ковачич жамоа раҳбариятидан ўзини бошқа жамоага қўйиб юборишларини сўрамоқда. Бу ҳақда fichajes.com нашри хабар тарқатмоқда.

Бироқ, “қироллик клуби” уни 24 ёшли хорватиялик футболчини "Сантьяго Бернабеу"да қолишга кўндиришга уринмоқда. Мадридликларнинг фикрича Ковачич жамоа учун керакли футболчи. Лекин футболчи ўз қарорини ўзгартирмоқчи эмас ва доимий ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа клубга ўтмоқчи.

Маълумот учун, Ковачич ўтган мавсум “Реал” сафида жами 36та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!