Ковачичга АПЛнинг икки гранди қизиқиш билдирмоқда
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Матео Ковачичга Англия премьер-лигасидан ҳам жиддий таклифлар туша бошлади.
Берилган хабарларга қараганда 24 ёшли хорватиялик футболчига "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Таъкидлаш керакки, Ковачичнинг ўзи ҳам етарли ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа жамоага ўтишни режалаштирган.
Маълумот учун, Ковачичи ўтган мавсум “қироллик клуби” сафида жами 36та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ковачичга А Серия грандларидан ҳам таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар