Крауч: Де Брёйне мен билган энг зўр футболчилардан бири

  • 31 март, 2018, 13:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Сток Сити” клуби форварди Питер Крауч "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брёйненинг ўйинларига юқори баҳо берди.

Tecno

“Кевин жорий мавсум АПЛнинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлиши мумкин. Мен унга қарши бу мавсум 2та ўйин ўтказдим ва 7:2 ҳисобида қайд этилган дастлабки ўйинда гувоҳи бўлдимки, у шубҳасиз мен билган энг зўр футболчилардан бири. У биринчи даврада ажойиб ўйинлар намойиш этди. Агар янги йил арафасида сўровнома ўтказилганида мен ҳеч иккиланмай унга овоз берган бўлардим. Бироқ, ҳозир ушбу соврин учун Салоҳ ҳам курашга қўшилди”, - дейди тажрибали футболчи.

Маълумот учун, Бельгия терма жамоаси аъзоси жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида ҳозирча 11та гол ҳамда 19та голли узатмага муаллифлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!