
"Кристал Пэлас" амалдаги чемпион билан жанговар дуранг қайд этди
Бундан бироз аввалроқ Лондон шаҳридаги "Селхарст Парк" ўйингоғида Англия премьер-лигасининг 33-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас" ҳамда "Лестер" жамоалари баҳси якунланди.
Ўз майдонида амалдаги чемпионларга муносиб қаршилик кўрсата олган мезбонларни шу куни "Лестер" мағлуб эта олмади ва учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди.
«Кристал Пэлас» - «Лестер» - 2:2 (0:1)
Голлар: Кабай 54, Бентеке 70 — Хут 6, Варди 52.
Фикрлар