“Пахтакор” ўйинлари Ироқда намойиш қилиняпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ироқнинг Al Rabiaa Sports спорт телеканали Тошкентнинг “Пахтакор” клуби иштирокидаги учрашувларни тўғридан тўғри эфирда намойиш эта бошлади. Бу ҳақда eurasia.football сайти хабар берди.

Клубга қизиқишнинг ортиши “Пахтакор” сафида Ироқ миллий терма жамоасининг бир йўла уч нафар футболчиси – Айман Ҳуссайн, Башар Расан ва Заид Таҳсин тўп тепаётгани билан боғлиқ.

Телеканал Ироқ ҳудудида “Пахтакор” ўйинларини трансляция қилиш бўйича эксклюзив ҳуқуқни қўлга киритганини маълум қилди.

Бундай илк трансляция 16 август куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатининг “Насаф” – “Пахтакор” учрашуви бўлди. Унда Тошкент жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жорий мавсумда “Пахтакор” сафида ҳужумчи Айман Ҳуссайн, ярим ҳимоячи Башар Расан ва ҳимоячи Заид Таҳсин ҳаракат қилмоқда. Ироқлик машҳур уч футболчининг Ўзбекистон клубида тўп тепиши уларнинг мамлакатида “Пахтакор” учрашувларига бўлган қизиқишни сезиларли даражада оширди.

Хусусан, инглиз тилидаги Iraq Football Podcast лойиҳаси асосчиси Ҳассанайн Балал “Пахтакор”нинг ўйинини томоша қилиш учун Лондондан махсус Ўзбекистонга келди. Унинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасини 36 мингдан ортиқ киши кузатади.

Балал “Насаф”га қарши сафар учрашувини кўриш учун “Пахтакор” мухлислари билан бирга Тошкентдан Қаршигача автобусда етти соатлик йўл босиб ўтди.

Тошкентликлар ғалабасидан кейин у шундай ёзди:

“Икки ўйин – икки ғалаба. Бу клуб энди қалбимда алоҳида ўрин эгаллайди”.

Аввалроқ, Iraq Football Podcast Ироқ миллий терма жамоаси ҳужумчиси Айман Ҳуссайннинг “Пахтакор”га ўтиши ҳақида биринчи бўлиб хабар тарқатган манбалардан бири бўлган эди.

Учрашув куни ва жойи аниқ! Россия Ўзбекистон билан ўйинни кутяпти

Гол урган Шомуродов ва ассист қилган Файзуллаев неча баллга баҳоланди?
Шомуродовга Американинг рекордчи клубидан чорлов бўляпти

Беҳруз Каримовни олган “Лугано” ўзбекларга мурожаат қилди

Шомуродов келса, бу жамоа ҳужумини тўхтатиб бўлмай қолади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!