Шомуродовга Американинг рекордчи клубидан чорлов бўляпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Американинг MLS лигасида иштирок этувчи “Сент-Луис Сити” клуби  ўзбек ҳужумчиси Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда туркиялик спорт журналисти Оғуз Оруч ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали  хабар берди.

Айни пайтда Шомуродов Туркиянинг “Башакшеҳир” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Турк клуби ўтган мавсум ижара асосида ўйнаган ҳужумчини “Рома”дан тўлиқ трансфер қилди.

Ўтган мавсум Элдор учун фаолиятидаги энг сермаҳсул мавсумлардан бири бўлди. У Туркия чемпионатида 34 та ўйинда 22 та гол урди ва яна 5 та голли узатмани амалга оширди. Шомуродов Суперлиганинг тўпурарлар баҳсида ғолиб чиқиб,  “Олтин бутса”га сазовор бўлди.

31 ёшли форваднинг Истанбул клуби билан шартномаси 2028 йилнинг  июнигача амал қилади.

Ёзги трансферлар ойнаси давомида Элдор Шомуродовга Саудия Арабистони, Туркия ва Россия клубларидан қизиқиш бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқатилди ва бу жараён ҳамон давом этмоқда.

Хўш, Шомуродовга даъвогарлик қилаётган “Сент-Луис Сити” ҳақида нималар маълум?

“Сент-Луис Сити” клуби 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, MLSдаги илк мавсумини 2023 йилда ўтказган. Клуб АҚШнинг Миссури штатидаги Сент-Луис шаҳрини ифодалайди ва уй учрашувларини CityPark стадионида ўтказади.

Клубнинг ўзига хос жиҳатларидан бири — унинг мулкчилик тузилмасидир. Инвесторлари Сент-Луис шаҳри билан боғлиқ бўлган клуб эгалари гуруҳига Кэролин Киндл раҳбарлик қилади. Бу гуруҳ MLS тарихида назорат акциялари пакети аёлларга тегишли бўлган илк мулкдорлар тузилмаси ҳисобланади.

Клуб MLSдаги дебют мавсумини жуда яхши бошлаган ва лига тарихида мавсумдаги дастлабки 4 та учрашувда ғалаба қозонган биринчи янги жамоа сифатида рекорд ўрнатган.

2026 йилги мавсум «Сент-Луис Сити» учун MLSдаги тўртинчи чемпионат ҳисобланади. 2026 йил февраль ойида машҳур дарвозабон Роман Бюрки клуб тарихида барча мусобақаларда 100 та ўйин ўтказган биринчи футболчига айланган.

Шунингдек, 2026 йил август ойида жамоа барча мусобақалардаги мағлубиятсиз сериясини 10 та ўйинга етказиб, яна бир клуб рекордини қайд этган.

Элдор Шомуродов фаолияти давомида Ўзбекистон, Россия, Италия ва Туркия чемпионатлари юқори дивизионларида ўйнаб, катта тажриба тўплаган. Бир неча позицияда ўйнай оладиган футболчи ўзи иштирок этган барча турнирларда ўз номига гол ёздириб қўйган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси ва сардори бўлган Элдор Шомуродов халқаро миқёсда энг кўп гол уриш бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади. У терма жамоа сафида жами 95 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 45 маротаба ишғол қилган.

2026 йилги жаҳон чемпионатида Шомуродовнинг Конго Демократик Республикаси терма жамоаси дарвозасига киритган тўпи ФИФА томонидан мундиалнинг энг зўр голлари рейтингида иккинчи ўринга лойиқ топилди.

Гол урган Шомуродов ва ассист қилган Файзуллаев неча баллга баҳоланди?

Энди тўхташ йўқ! Шомуродов голлар ҳисобини очди

Жойи ўзгарган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Беҳруз Каримовни олган “Лугано” ўзбекларга мурожаат қилди

Сунъий интеллект Шомуродов янги мавсумда нечта гол уришини ҳисоблаб берди

Шомуродовга янги харидор чиқди!

Шомуродов келса, бу жамоа ҳужумини тўхтатиб бўлмай қолади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!