Гол урган Шомуродов ва ассист қилган Файзуллаев неча баллга баҳоланди?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчилари – Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев Туркия чемппионатининг янги мавсумини ғалаба билан бошлади.
Легионерларимиз ўйнаётган Истанбулнинг “Башакшеҳир” клуби биринчи турда “Кожаэлиспор” футболчиларини қабул қилиб дастлабки ғалабасини нишонлади.
Ўйин мезбонлар устунлигида ўтди ва жамоа ғалабасида ўзбекистонлик чарм тўп усталарининг ҳиссаси катта бўлди.
Аббосбек Файзуллаев учрашувнинг 14-дақиқасида ассист қайд этиб, жамоадоши Кристофер Оперига ҳисобни очиши учун қулай вазият яратиб берди.
“Башакшеҳир”нинг энг зўр тўпурари Элдор Шомуродов бу гал ҳам майдонни голсиз тарк этмади. Легионеримиз учрашувнинг иккинчи бўлимида рақиб дарвозасини ишғол қилиб, янги мавсумдаги голлари ҳисобини очди ва ғалабани мустаҳкамлади.
Футбол таҳлили ва статистикасига ихтисослашган Flashscore нашри Туркия Суперлигаси биринчи туридан ўрин олган “Истанбул Башакшеҳир” — “Кожаэлиспор” учрашуви иштирокчилари ўйинига баҳо берди.
Истанбул жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига муҳим роль ўйнаган Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов 8,3 балл билан баҳоланди.
Мавсумни ассист билан бошлаган Аббосбек Файзуллаев нуфузли манба экспертлари томонидан 7,6 баллга лойиқ топилди.
“Башакшеҳир” футболчилари орасида энг юқори баҳони жамоанинг биринчи голи муаллифи Кристофер Опери — 8,6 балл билан қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, чемпионатни 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлаган “Башакшеҳир” кейинги турда “Трабзонспор” жамоаси меҳмони бўлади. Бу учрашув 23 август куни ўтказилади.
Энди тўхташ йўқ! Шомуродов голлар ҳисобини очди
Жойи ўзгарган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Беҳруз Каримовни олган “Лугано” ўзбекларга мурожаат қилди
Сунъий интеллект Шомуродов янги мавсумда нечта гол уришини ҳисоблаб берди
Шомуродовга янги харидор чиқди!
Шомуродов келса, бу жамоа ҳужумини тўхтатиб бўлмай қолади

Фикрлар