Кубок финалчилари АГМК ва "Пахтакор" Фарғонада қандай кутиб олинди? Фоторепортаж

Хабарингиз бор, жорий йилги Ўзбекистон кубоги финал баҳсига Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадиони мезбонлик қилади. Финал эртага, 28 октябрь куни соат 15:00да старт олади.

Бугун финалнинг ҳар икки иштирокчи жамоалари – АГМК ҳамда "Пахтакор" вакиллари Фарғона шаҳрига етиб келишди. Вокзалда иккала жамоани тантанали кутиб олиш маросими ташкил этилди. Унда, ЎФА ҳамда ПФЛ, Фарғона вилояти ҳокимлиги ва вилоят футбол ассоциацияси вакиллари ҳам иштирок этишди. Жамоалар финал олди атмосфера анча юқори эканидан мамнун эканликларини билдиришди.

photo_2018-10-27_14-31-22

photo_2018-10-27_14-29-06

photo_2018-10-27_14-31-12

photo_2018-10-27_14-31-53

photo_2018-10-27_14-31-38

Таъкидлаш жоиз, финал баҳси эртага "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтади. Ўйинга кириш имконини берадиган чипталар стадион кассаларида мухлисларга бепул тарзда тақдим этилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!