"Машъал" жамоасига бош мураббий тайинланди

"Машъал" жамоаси Илдар Сакаевни бош мураббий сифатида ЎзПФЛда рўйхатдан ўтказди.

"Машъал" жамоасини Илдар Сакаев бошқаради. Клуб бу ҳақда Лигага маълум қилди. 

Маълумотда айтилишича, бош мураббий Игор Суров билан тузилган меҳнат шартномаси ўзаро келишувга кўра бекор қилинди. Шундан келиб чиқиб, жамоа мураббийи Илдар Сакаев асосий жамоанинг бош мураббийи вазифасини бажаради.

Отабек Нарзуллаев эса "Машъал" U21 жамоаси бош мурабабийи этиб тайинланди", - дейилади хабарда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!