Пойтахтимизда давом этаётган оғир атлетик абўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. Айни паллада  вазни 63 килограммгача бўлган қизлар "А" гуруҳида медаллар учун курашишмоқда. 

Бироз aввал даст кўтариш машқи ўз якунига етди. Ушбу гуруҳда иштирок этаётган вакиламиз Кумушхон Файзуллаева ушбу йўналишда 94 килограммни тошни кўтариб, машқни 3-ўринда якунлади ва бронза медалини нақд қилди.

Эътиборлиси, 3 спортчи ушбу оғирликни забт этган, бироқ халқаро оғир атлетика федерациясининг янги қоидаларига кўра, оғирликни ким биринчи кўтарса, ўша атлетга юқори поғона насиб этади. Ҳамюртимиз билан биргаликда Миср ва Тунис терма жамаоси аъзолари иккикурашда олтин медаль учун баҳс олиб боришади. Бироздан сўнг силтаб кўтариш машқи бошланади. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98