Купер Мисрдаги хатосидан сабоқ чиқардими?

Бугун мазкур учрашув олдидан ҳар иккала жамоа вакиллари иштирокида ўтган матбуот анжуманида миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер бўлажак учрашувда асосий таркиб футболчиларига дам олиш имконини бермоқчи эканлигини айтиб ўтди.

"Албатта, эртага ғалаба учун майдонга тушамиз. Аммо баъзи футболчиларга дам бериш режамиз ҳам бор. Чунки биз плей-офф ҳақида ҳам ўйлашимиз керак. Миср терма жамоасини бошқарганимда, Африка Кубогида жамоа яхши ўйнаган пайтда таркибдаги футболчиларга дам бермагандим. Кейин ўша футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилди. Ўша тажрибамдан келиб чиқиб, эртага таркибда баъзи ўзгаришлар бўлиши мумкин. Қайси футболчиларга дам бериш борасида бугунги машғулотдан кейин бир тўхтамга келамиз.

Таркибда ўзгаришлар бўлиши Японияга қарши ўйинда бизга натижанинг аҳамияти йўқ дегани эмас. Албатта, биз уч очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Гуруҳни юз фоизлик натижа билан тугатиш ниятимиз бор. Бир нарсани тушунишингизни истардим. Плей-оффда кучсиз рақиб бўлмайди. Ҳар қандай рақибга қарши ўйнашга тайёр бўлиши керак. Биз бош совринни қўлга киритиш мақсадида ушбу турнирга келганмиз. Шундай экан, ҳар қандай рақиб билан ўйнашга тайёрмиз.", - деди аргентиналик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
16/01/2019 18:54
Галаба керак эмас дегани. Лекин Куперни танловини кабул килишимиз керак.