Кураш: Маъруф Ғайбуллоев ва Руслан Бўриевлар саралашнинг дастлабки босқичидан муваффақиятли ўтишди
Осиё ўйинларининг навбатдаги кун баҳслари ўзининг айни қизғин палласига кириб бормоқда.
Кун дастуридан ўрин олган кураш баҳсларининг 66 кг вазн тоифасида иштирок этган икки нафар ҳамюртимиз мусобақа саралаш босқичининг дастлабки қисмидан муваффақиятли ўтишди. Дастлаб, Маъруф Ғайбуллоев индонезиялик Априлианда Ади Темурни мағлуб этган бўлса, Руслан Бўриев мўғлуистонлик Баасандаш Жаргалсайханга ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Қайд этиш лозим, 1/8 финал босқичида Маъруф Ғайбуллоев филлипинлик Ал Ролан Льамасни синовдан ўтказса, Руслан Бўриев Упендра Тапага қарши гиламга кўтарилади.
Фикрлар