Кураш: Ўзбекча финалда Маъруфжон Ғайбуллаевнинг қўли баланд келди

Осиё ўйинларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган кураш беллашувларининг -66 кг вазн тоифасидаги ғолиб номи маълум бўлди.

Ўзбекистонлик полвонлар иштирокида ўтган баҳсда Маъруфжон Ғайбуллаевнинг қўли баланд келди. 

Қайд этиш лозим, финал босқичидан олдин Маъруфжон Ғайбуллаев эронлик Ганбарали Ганбарини мағлуб этган бўлса, Руслан Бўриев Хитой Тайпейци вакили Хаоченг Чангга ҳеч қандай имконият қолдирмади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!