Кураш бўйича Ўзбекистон кубогидан фоторепортаж

​ Чирчиқ шаҳрида кураш бўйича жамоалар ўртасида Ўзбекистон кубоги старт олди.
 
 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг спорт мажмуасида ўтаётган беллашувлар эркаклар ўртасида 60, 66, 73, 81, 90, 100 кг.гача ҳамда ундан юқори, аёллар ўртасида эса 48, 52, 57, 63, 70, 78, 87 кг.гача ва ундан юқори бўлган вазн тоифаларида ташкил этилмоқда.
 
Эркаклар баҳсларида 2000 йилда туғилган ва ундан катта ёшдаги полвонлар, аёллар ўртасидаги беллашувларда эса 2001 йил ва ундан олдин таваллуд топган спортчилар ғолиблик учун кураш олиб бормоқдалар.
 
Мусобақа Низомига кўра ҳар бир жамоа таркибидан кўпи билан 14 нафар эркак ва 16 нафар аёл спортчи ўрин олиши ва беллашувларда иштирок этиши мумкин.
 
Баҳслар эртага ниҳоясига етади.
 
Kurash-Chirchiq (1)
 
Kurash-Chirchiq (2)
 
Kurash-Chirchiq (3)
 
Kurash-Chirchiq (4)
 
Kurash-Chirchiq (5)
 
Kurash-Chirchiq (7)
 
Kurash-Chirchiq (8)
 
Kurash-Chirchiq (9)
 
Kurash-Chirchiq (10)
Манба:uza.uz
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!