Курашчи қизимиз ЖЧда бронза медали учун баҳс олиб боради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Айни кунларда Руминия пойтахтида спорт курашлари бўйича 23 ёшгача бўлган спорчтилар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақада аёллар кураши бўйича барча вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланади. 

Эътиборлиси, ушбу мусобақада қизларимиздан Актенге Кеунимжаева шоҳсупага кўтарилиши мумкин. Бироздан сўнг вакиламиз бронза медали учун украиналик Кристина Берёзовага қарши гимламга чиқади. Юртдошимиз мусобақа давомида чорак финалда россиялик рақибасига имкониятни бой берган эди. Бронза медали учун ўтиш босқичида францялик курашчини мағлуб этиб ушбу босқичга етиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!