Курашчиларимиз ЖЧдан медалсиз келадиган бўлишди

Бугун Руминия пойтахти мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича 23 ёшдаги жаҳон чемпионати ўз якунига етади. Айни пайтдаги ҳолатга кўра, терма жамоамиз вакиллари ушбу мусобақадан медалсиз келадиган бўлишди. 

Мусобақанинг сўнгги кунида эркин курашчиларимиз шоҳсупага кўтарилиши мумкин эди. Бироқ дастур давомида 3 нафар полвонимиз бронза медали учун курашда имкониятни бой бериб қўйишди. Умуман ушбу жаҳон чемпионатида эркин, классик ва аёллар кураши бўйича жами 6 спортчимиз бронза медали учун курашиш босқичигача етиб боришган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!