Куртуа Акинфеев ва Очоа билан тенглашиб олди
Кеча бўлиб ўтган Бразилия – Бельгия (1:2) учрашувида европаликлар посбони Тибо Куртуа ўз дарвозаси томон берилган 9та зарбани бартараф этишга муваффақ бўлди.
Берилган маълумотларга кўра Куртуа ЖЧ-2018нинг 1та учрашувида 9та зарбани қайтаришга эришган 3-дарвозабон бўлди. Боиси, бундан аввал ушбу натижани Россия терма жамоаси посбони Игорь Акинфеев (Испанияга қарши баҳсда) ҳамда Мексика терма жамоаси дарвозабони Гильермо Очоалар (Германияга қарши баҳсда) қайд этишган эди.
Фикрлар