Куртуа кетма-кет иккинчи кун "Челси" машғулотларига келмади

Хабарингиз бор кеча Лондоннинг "Челси" клуби дарвозабони Тибо Куртуа ҳеч қандай сабабсиз жамоа қароргоҳини тарк этгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра бельгиялик посбон бугун ҳам “аристократлар” сафига қайтмаган ва бугунги машғулотларни ҳам ўтказиб юборган. Маълумотларга қараганда Куртуа айнан шу йўл билан “Челси” раҳбариятини ўзини “Реал”га қўйиб юборишга кўндирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” Куртуанинг ўрнига айни дамда “Атлетико” посбони Яп Облак ҳамда “Атлетик” Бильбао дарвозабони Кепа Аррисабалагаларнинг номзодларини кўриб чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!