Куртуанинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Бундан аввалроқ “Реал” Мадрид дарвозабони Тибо Куртуа сон мушакларидан жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли бельгиялик посбон тахминан 10-15 кун майдонга туша олмайди. Шу тариқа у Испания кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган "Леганес"га ва Ла Лиганинг "Бетис"га қарши ўйинларида иштирок эта олмайди.

Куртуадан ташқари “Реал” лазаретида шунингдек Марко Асенсио, Гарет Бэйл, Тони Кроос, Хавьер Санчес ва Мариано Диас каби футболчилар ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!