Ла Лига клуби Япония терма жамоаси аъзосига қизиқиб қолди

Испаниянинг "Бетис" клуби "Интер" ярим ҳимоячиси Юто Нагатомога жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Football Italia нашрининг хабар беришича Ла Лига клуби 31 ёшли япониялик футболчини ёзги трансферлар давридаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ўз навбатида “нерадзуррилар” ҳам Нагатомони қўйиб юборишга қарши эмас.

Маълумот учун, Наготомо ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Туркиянинг “Галатасарой” клубида ижара асосида ўтказиб, жами 16та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!