Ла Лигада навбатдаги истеъфо. Бу сафар "Вильярреал" бош мураббийини ишдан бўшатди

Испаниянинг "Вильярреал" клуби ўзининг расмий сайтида бош мураббий Хавьер Кальехини истеъфога чиқарганини эълон қилди.

Унга кўра “сариқ сув ости кемаси” раҳбарияти жамоанинг мавсум давомида қайд этаётган қониқарсиз натижалар сабаб 40 ёшли мутахассисни ишдан олган.

Маълумот учун, “Вильярреал” Ла Лиганинг ўтган 15та тур якунларига кўра 14 очко билан 17-поғонани эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, бу Ла Лигада жорий мавсумдаги илк истеъфо эмас. Бундан аввалроқ "Реал" ва "Атлетик" Бильбао клублари ҳам ўз мураббийларини истеъфога чиқаришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!