"Лацио" ўз тўпурарини хитойликларга сотмади

Римнинг "Лацио" клуби ўзининг тўпурар ҳужумчиси Чиро Иммобилени хитойликларга сотишни хоҳламади. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Унга кўра римликлар "Далянь Ифан" клубининг 28 ёшли футболчи борасида юборган 60 миллион евролик таклифини рад этишган.

Маълумот учун, Иммобиле жорий мавсум “Лацио” сафида А Серияда 21та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, "Далянь Ифан"  бундан аввалроқ “Челси” форварди Оливье Жируга ҳам супер таклиф билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!