"Лацио"да янги ҳимоячи тиббий кўрикдан ўтмоқда
Римнинг “Лацио” клуби “Сассуоло” ҳимоячиси Франческо Ачерби билан шартнома имзолашга яқин турибди.
Клуб расмий твиттери тарқатган хабарга кўра 30 ёшли италиялик футболчи айни дамда “Лацио” сафида тиббий кўрикдан ўтмоқда. Унинг трансфери эса римликларга 12 млн еврога тушиши айтилмоқда. Ачербининг ўзи эса янги жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолайди ва унинг маоши йилига 1,2 млн еврони ташкил этади.
Фикрлар