Легионерлар: Бобур Давлатов жамоаси Туркиядаги йиғинни якунлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ҳамюртимиз Бобур Давлатов тўп тепадиган “Нефтехимик” Туркиядаги иккинчи йиғинини якунлади. Бугун нижнекамскликлар йиғин доирасида сўнгги учрашувни Македониянинг “Академия” жамоасига қарши ўтказишди.

Ушбу баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Бобур Давлатов ушбу баҳсда иккинчи бўлимда майдонга тушди ва учрашув охирига қадар ҳаракат қилди. 

Бобур Давлатов жамоаси йиғинни якунлади

Қайд этиш жоиз, Давлатов жамоаси эртага Россияга қайтиб кетади ва бир неча кундан сўнг, тайёргарликнинг учинчи босқичини ўтказиш учун Туркияга қайтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!