Легионерларимиз. Гейнрих 26 дақиқа ўйнаган баҳсда “Ордабаси” мағлубиятга учради

Бугун Қозоғистон Премьер лигасида 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих фаолият олиб бораётган “Ордабаси” клуби ўз майдонида “Тобол”га қарши баҳс олиб борди.

Ўйинда ҳисобни гарчи мезбонлар очган бўлсада, иккинчи бўлимда “Тобол” иккита тўп киритишнинг уддасидан чиқди ва сафарда 3 очкони қўлга киритди. Ҳамюртимиз 64-дақиқада заҳирадан майдонга тушди. Бу вақтда эса меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишга улгурган эди.

Қозоғистон Премьер лигаси. 8-тур

“Ордабаси” – “Тобол” 1:2 (1:0, 0:2)

Голлар: Ковальчук 45 (1:0), Жангылышбой 63 (1:1), Деспотович 68 (1:2).

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!