Легионерларимиз. Насимов жамоасида ғалаба. Пардаевда эса…
Кеча Жанубий Кореяда нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи лига – К лига Челленжда 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Баҳодир Насимов фаолият олиб борадиган “Ансан Гринерс” клуби “Асан”га қарши баҳс олиб борди. Мазкур ўйин 2:1 ҳисобида “Ансан” фойдасига хал бўлди. Ҳамюртимиз учрашув қайдномасига ҳам киритилмади.
Баҳодир Пардаев тўп тепадиган “Бучеон” эса сафарда “Пусан” билан куч синашди ва 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Пардаевга ҳам ўйин қайдномасидан жой тегмади.
Корея К лига Челленж. 11-тур
“Ансан Гринерс” – “”Асан” 2:1 (1:0, 1:1)
“Пусан Ай Парк” – “Бучеон” 1:0 (1:0, 0:0).

Фикрлар