Легионерларимиз. Шомуродов ўйнаган ўйинда "Ростов" йирик ғалабага эришди

Кеча Россия премьер-лигасида навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Жумладан, шу куни ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Ростов” ўз майдонида “Енисей”ни қабул қилди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, ўзбекистонлик футболчи гарчи учрашувни захира ўриндиғида бошлаган бўлсада, ўйиннинг 77-дақиқасига келиб майдонга туширилди.

"Ростов" - "Енисей" - 4:0

Голлар: Сигурдарсон, 31 - 1:0, Сигурдарсон, 35 - 2:0, Ионов, 58 - 3:0, Гулиев, 83 - 4:0.

"Ростов": Абаев, Паршивлюк, Ингасон, Сигурдссон, Вилюш, Скопинцев (Щадин, 83), Гулиев, Гацкан, Салетрос, Ионов (Зуев, 66), Сигурдарсон (Шомуродов, 77).

"Енисей": Юрченко, Ятченко (Грицаенко, 66), Кичин, Дугалич, Гаджибеков, Гавазай (Саркисов, 54), Комолов, Огуде, Фатуллаев (Зотов, 46), Бодул, Костюков.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!