Лэмпард "Челси"ни мағлуб қилса, нишонламайди
“Дерби Каунти” клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард бугун Англи Лига кубогида “Челси” билан бўладиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
– Агар бугунги ўйинда ғалаба қозонсак, нишонламайман. Ўзимни ушлаб туриш борасида бирор муаммо бўлади деб ўйламайман. Бу клубни ҳурмат қиламан.
– Мен “Челси” дарвозасига гол урганимда ҳам нишонламаганман. Буни миллион йилдан кейин ҳам қилмасдим. Ҳозир ҳам “Челси” ва бу клубнинг мухлисларини яхши кўраман. Жамоа билан алоқа абадий қолади деб ўйлайман, – дейди Лэмпард.
“Челси” – “Дерби Каунти” ўртасидаги учрашув 31 октябр куни Лондондаги “Стэмфорд Бриж” стадионида Тошкент вақти билан соат 00:45да старт олади.
Фикрлар