Лэмпарднинг Моуриньога раҳми келмоқда
“Дерби Каунти” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард “Манчестер Юнайтед” клубининг ушбу мавсумдаги муваффақиятсиз старти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
– Ҳар қандай ҳолатда Моуриньога мураббий сифатида мурожаат қиламан. У ҳозир жуда қийин вазиятда турибди. Барча мутахассисларда бундай ҳолат бўлиб туради. Мени ҳам кутмоқда. Ўйлайманки, у барчасини тўғрилайди. Албатта. МЮ ғалаба қозона олмаётганидан унга раҳмим келмоқда, – дейди Лэмпард.
“Манчестер Юнайтед” АПЛда ўтказилган 7 турдан сўнг 10-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар