
Леонардо: Ҳеч ким Конте билан алоқага чиққани йўқ, Гаттузонинг кетиши эса муҳокама қилинмади
Яқиндагина “Милан”нинг техник директор лавозимига тайинланган Леонардо “Челси”дан истеъфога чиқарилган Антонио Контенинг “россонерилар” бошқарувига келиши ҳақидаги хабарларни инкор этди.
“Яхши мураббий бўш қолса, бундай миш-мишлар кўпайиб кетади ва бу нормал ҳолат. Лекин биздан ҳеч ким ҳали Конте билан алоқага чиққани йўқ.
Янги раҳбарият Гаттузога ишонмоқда. Унинг кетиши эса муҳокама ҳам қилинмаяпти. Гаттузо мураббий бўлиб ўсди, у ҳақиқий “миланпараст”. Шундай экан келинг бу мавзуни ёпамиз”, - дейди Леонардо.
Комментарии