"Лестер" Хамза билан шартномани узайтирди

Англиянинг “Лестер” клуби ярим ҳимоячи Хамза Чоудури билан шартномани узайтирди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга қараганда 21 ёшли англиялик футболчи янги келишувга кўра 2022 йилнинг ёзигача “тулкилар” сафида тўп суради.

Маълумот учун, Чоудури асли “Лестер” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жамоанинг асосий таркибида 2017 йил дебют қилган. У ҳозир ўринбосарлар таркибида тўп сурмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!