"Лестер" хорватиялик ёш иқтидор эгасини ўз сафига қўшиб олди

Загребнинг "Динамо" клуби ҳимоячиси Филип Бенкович расман "Лестер" аъзосига айланди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 21 ёшли хорватиялик футболчининг трансфери “тулкилар”га 15 миллион еврога тушган. Бенкович эса янги жамоаси билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Бенкович “Динамо” Загреб сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 88та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 6та гол киритишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!