"Лестер" яна бир футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи
Англиянинг "Лестер" клуби ҳимоячиси Бенжамин Чилвел жамоа билан амалдаги шартномасини узайтиришга жуда яқин турибди.
The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра "тулкилар" 21 ёшли футболчининг жорий мавсум кўрсатаётган ижобий ўйинларидан келиб чиқиб унга янги шартнома таклиф қилишмоқчи.
Таъкидлаш лозимки, Чилвел жорий мавсум “Лестер” сафида АПЛнинг барча ўйинида майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, “Лестер” бундан аввалроқ Харри Магуайр, Жейми Варди, Каспер Шмейхел ҳамда Уилфрид Ндиди каби футболчилари билан ҳам шартномани узайтирган эди.
Фикрлар