Леся Цуренко қозоғистонлик теннисчини қийнади
Украиналик Леся Цуренко ва қозоғистонлик Юлия Путинцева Дубай шаҳрида ўтаётган мусобақанинг биринчи даврасида ўзаро рақобатлашди.
Мазкур учрашув бошлариданоқ Леся ўйин тизгинини ўз қолига олиб, биринчи сетни 6:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Иккинчи сетда ҳисоб 2:0 бўлиб турган бир вазиятда Юлия ўйинни давом эттирмасликка қарор қилиб, мағлубиятини тан олди.
Энди Цуренко "Dubai Duty Free Tennis Championships" мусобақасининг иккинчи даврасида бельгиялик Элизе Мертенс, ёки хитойлик Жу Линга қарши кортга чиқади.
Фикрлар