Левандовски "Бавария"дан кетмайди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ўзининг польшалик тўпурари Роберт Левандовскини жамоадан кетиши борасидаги хабарларни инкор этди.

Жумладан, немис грандининг янги бош мураббийи Нико Ковач бу борада шундай деди: “Робертнинг келажак фаолияти борасида ҳеч қандай янгилик йўқ. Ҳаммаси аниқ. У бизни тарк этмайди ва янги мавсумда ҳам асосий тўпураримиз бўлади”.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Левандовскига Мадриднинг “Реал” клубидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!