Левандовски жароҳат олди

Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски Чехияга қарши ўртоқлик ўйинида жароҳат олди.

Маълумотларга қараганда 30 ёшли футболчи тиззасидан жароҳат олган ва шу боис терма жамоа қароргоҳини тарк этган. У айни дамда “Бавария”га қайтган.

Шу тариқа Левандовски 20 ноябрь куни УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Португалияга қарши кечадиган баҳсда Польшага ёрдам бера олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!