Левандовскининг хет-триги “Бавария”га суперкубокни тақдим этди
Мюнхеннинг “Бавария” клуби Германия супер кубоги учун кечган баҳсда Франкфуртнинг “Айнтрахт” жамоасини аяб ўтирмади.
Франкфуртда кечган ўйин “Бавария”нинг йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Мазкур беллашувда Роберт Левандовски хет-трик (21, 26 ва 54-дақиқа) қайд этган бўлса, Кингсли Коман (63) ва Тиаго Алькантара (85) ўз номларини бир мартадан таблога ёздириб қўйишди.
Мюнхен клуби мамлакат суперкубогини қўлга киритиш бўйича рекордчи ҳисобланади. “Бавария” жами етти марта ушбу совринга эга чиққан.
Фикрлар