Лига-1. Балотелли "Марсел"ни мағлубиятдан қутқара олмади
"Стад Оренж Велодром"да кечган учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. Николья Пепе томонидан киритилган икки голга мезбонлар сафида Марио Балотелли бир бор жавоб қайтарди.
Шу тариқа, "Лилль" ҳисобидаги очколар сони 43 тага етди ва жамоа турнир жадвалида ПСЖдан сўнг 2-ўринда бормоқда. Руди Гарсия бошлиқ прованцалликлар 31 очко билан 7-поғонани эгаллаб туришибди.
Фикрлар