"Лион" "Манчестер Сити" ва "Барселона" қизиқаётган футболчиси билан шартномани узайтирди

Франциянинг "Лион" клуби ўзининг расмий сайтида жамоа ярим ҳимоячиси Люка Тузар билан амалдаги шартномани узайтирганини эълон қилди.

Унга кўра 21 ёшли футболчи “Лион” билан 2023 йилга қадар тузилган келишувга имзо чеккан. Қайд этиш лозимки, бундан аввалроқ Тузарга "Барселона" ва "Манчестер Сити" каби гранд клублардан жиддий қизиқишлар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Тузар “Лион” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 92та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди. Франция ёшлар терма жамоаси сафида эса 12та ўйинда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!