"Лион" етакчиси бугун "Монако"га қарши баҳсни ўтказиб юборади

"Лион" форварди Набиль Фекир бугун Франция чемпионатининг 26-туридан ўрин олган "Монако"га қарши баҳсда иштирок эта олмайди. Бу ҳақда AFP нашри хабар бермоқда.

Гарчи Фекир жароҳатидан тузалиб, машғулотларда иштирок этаётган бўлсада, мураббийлар штаби таваккал қилишни истамади.

Эслатиб ўтамиз, "Монако" – "Лион" баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!