"Лион" ҳужумчиси "Реал"да ўйнашни орзу қилмоқда
Франциянинг "Лион" клуби форварди Максвелл Корне келажакда "Реал"да ўйнаш орзуси борлиги ҳақида гапириб ўтди.
“Мен Европа грандларидан бирига ўтишни орзу қиламан. Масалан “Реал”, “Атлетико” ёки “Боруссия”. Бундай даражадаги жамоаларга ўтишим учун эса ўсишда давом этишим керак. Бунинг учун қўлимдан келган барча ишни қиламан”, - дейди Корне.
Таъкидлаш керакки 22 ёшли франциялик футболчи ўтган ёз “Вольфсбург”га ўтишга жуда яқин келган эди.
Маълумот учун, Корне жорий мавсум “Лион” сафида жами 8та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар