"Лион" клуби ҳимоячиси Жереми Морель халқаро турнирларда фаолиятини бошлади.

34 ёшли франциялик футболчи Африка Миллатлар Кубоги-2019 турнирида иштирок этиш учун Мадагаскар терма жамоаси билан келишувга эришди.

Айтиб ўтиш жоизки, Морельнинг отаси Мадагаскарда туғилган. Футболчи "Лион", "Марсель" ҳамда "Лорьян" клубида тўп тепган.

- Мадагаскарликларнинг илтимосларига розилик берганимдан хурсандман, - деб ёзиб қолдирди Жереми ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)