"Ливерпуль" Азар учун 29 млн евро тўламоқчи

"Ливерпуль" клуби "Боруссия" Мюнхенгладбах ярим ҳимоячиси Торган Азарни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Liga Financial нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра мерсисайдликлар 25 ёшли бельгиялик футболчи учун немис клубига унинг шартномасида келтирилган 29 млн еврони тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Азар “Боруссия” сафига 2015 йил “Челси”дан 8 млн евро эвазига келиб қўшилган эди. У жорий мавсум мюнхенгладбахликлар сафида жами 16та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!