“Ливерпуль” дарвозабони фаолиятини “Лестер”да давом эттиради

“Ливерпуль” клуби дарвозабони Дэнни Уорд фаолиятини “Лестер” жамоасида давом эттиради, дея хабар беради Sky Sports нашри.

Манбада ёзилишича, клублар футболчининг трансфери борасида келишувга эришда. Трансфер нархи 10 млн фунт (11,2 млн еврони) ташкил қилади. Бироқ Уорд “Лестер” асосий дарвозабони Каспер Шмейхелга ўринбосар сифатида қарамаяпти. Жамоа раҳбарияти уни Шмейхелга рақобатчи сифатида эътироф этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!